Россиядан Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар оқими янада ошади
Июнь 30, 2025. 07:22 • 2 дақ
• 109
САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 30 июнь. /"Дунё" АА/. Юртимиз Бош консулхонаси "Uzbekistan Airways" АЖ ваколатхонаси ва унинг расмий агенти "АэроТур" МЧЖ билан биргаликда Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини ошириш бўйича тадбир ташкил этди, деб хабар беради "Дунё" АА мухбири.

Унда сайёҳлик агентликлари, авиакассалар ва туризм соҳасида фаолият юритувчи компаниялар вакиллари иштирок этди.
"АэроТур" компанияси бош директори Надежда Кошненкова меҳмонларни қутлар экан, россиялик сайёҳларнинг Ўзбекистонга қизиқиши тобора ортиб бораётганини таъкидлади. Шунингдек, у Ўзбекистонда инфратузилма барқарор ривожланаётгани ва туризмни ривожлантириш учун яратилган шарт-шароитларга эътибор қаратиб, сайёҳлик оқимини қўллаб-қувватлаш ва янада ривожлантиришда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар муҳимлигини қайд этди.
Юртимиз бош консули ўз чиқишида, мамлакатларимиз ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлаш баробарида, Ўзбекистон Россиядан сайёҳлар оқимини кўпайтиришдан манфаатдор эканлигини билдирди.
Қайд этилишича, бугунги кунда Санкт-Петербургдан Ўзбекистоннинг саккиз шаҳрига мунтазам қатновлар йўлга қўйилган. Парвозларни Ўзбекистоннинг – "Uzbekistan Airways, "Qanot Sharq", "Tashkent Air" ва "Centrum Air" ҳамда Россиянинг "Utair" авиакомпаниялари амалга оширмоқда.
"Uzbekistan Airways" Миллий авиакомпаниясининг Санкт-Петербургдаги вакиллари иштирокчиларни миллий авиакомпаниянинг хизмат кўрсатишнинг юқори стандартларига баҳо бериш ва Ўзбекистонда сайёҳлар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган қулай йўналишлар тармоғидан фойдаланишга таклиф қилди. "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси қулайлик даражаси ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича фаол иш олиб бораётгани, бу эса Марказий Осиёга ташриф буюришни хоҳловчи россиялик сайёҳлар учун устувор танловга айланаётгани урғуланди.
Тадбир сўнгида "АэроТур" "Uzbekistan Airways" авиачипталарини сотиш бўйича В2В сегменти учун янги имкониятларни тақдим этди, шунингдек, сайёҳлик агентликлари учун Ўзбекистоннинг машҳур шаҳарлари бўйлаб инфо-тур ташкил этилиши ҳақида эълон қилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Чехияда ўзбек маданияти ва туризм имкониятлари намойиш қилинди
Лондонда британиялик экспертлар билан тиббий туризм истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон норвегияликлар учун машҳур сайёҳлик йўналишига айланмоқда
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди