Загребда "Ўзбекистон – Ипак йўли дурдонаси" шиори остида туризм-форуми бўлиб ўтди
Октябрь 13, 2025. 11:11 • 49 сония
• 48
ЗАГРЕБ, 17 октябрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси ва Туризм қўмитаси ташаббуси билан Хорватия пойтахти Загреб шаҳрида "Ўзбекистон – Ипак йўли дурдонаси" шиори остида туризм-форуми ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Форумда Хорватия расмий доиралари, жамоат ташкилотлари ва туризм саноати вакиллари қатнашди.
Анжуманда сўзга чиққан юртимиз вакиллари, Ўзбекистоннинг виза режимини либераллаштириш, инфратузилмани ривожлантириш, сайёҳлар ва инвесторларни жалб қилиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда уларнинг самарали натижалари ҳақида маълумот бердилар.
Хорватия Миллий туризм кенгаши маслаҳатчиси Оливера Шарич мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик ва маданий алмашинувнинг муҳимлигини таъкидлади.
Иштирокчиларга эътиборига Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти, тарихий-маданий мероси ва меҳмондўстлик анъаналари ҳақидаги видеороликлар намойиш этилди.
Форум доирасида бўлиб ўтган ўзбек таомлари намойиши ва ижро этилган миллий куй-қўшиқлар йиғилганларга катта қизиқиш уйғотди.
Мазкур форум Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш, маданий алмашинувни мустаҳкамлаш ва иқтисодиёт соҳаларида икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга хизмат қилиб, юртимизнинг жозибали сайёҳлик манзили ва ишончли ҳамкор сифатидаги мақомини яна бир бора тасдиқлади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди
Польшанинг Реда шаҳрида ўзбек туризм соҳаси эътироф қилинди
Немис экспертлари Ўзбекистондаги туризм имкониятларини юқори баҳолади
Гоада Ўзбекистон туристик салоҳияти ва миллий модаси тақдимоти бўлиб ўтди