28–30 апрель кунлари Тошкентдаги “CAEx Uzbekistan” мажмуасида “TIHE” ва “Beauty Uzbekistan” кўргазмалари бўлиб ўтади
Апрель 13, 2026. 12:18 • 3 дақ
• 190
ТОШКЕНТ, 13 апрель. /“Дунё” АА/. 28–30 апрель кунлари Тошкентда тиббиёт ва эстетика соҳалари мутахассислари учун “Гўзаллик ва соғлиқ синергияси” концепцияси доирасида бир қанча муҳим тадбирлар бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Хусусан, ушбу тадбирлар доирасида:
· “Соғлиқни сақлаш: TIHE 2026” – 30-юбилей Тошкент халқаро кўргазмаси;
· “Beauty Derma Central Asia 2026” – эстетик тиббиёт, аппаратли косметология ва қаришга қарши парвариш ихтисослаштирилган халқаро кўргазмаси;
· “Beauty Uzbekistan 2026” – гўзаллик ва парфюмерия-косметика саноатининг ихтисослаштирилган халқаро кўргазмаси ташкил этилади.
Қўшма экспозицияда 21 мамлакатдан 400 та компания ва бренд иштирок этиши режалаштирилган. Жумладан: БАА, Беларус Республикаси, Чехия, Германия, Грузия, Ҳиндистон, Испания, Италия, Корея Республикаси, Латвия, Нидерландия, Озарбайжон, Покистон, Польша, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Туркия, Украина, Хитой ва. Ўзбекистон.
Тадбир ташкилотчилари – “Iteca Exhibitions” халқаро кўргазмалар компанияси ва унинг ҳамкори “ICA Eurasia Group”.
Тадбирлар “CAEx Uzbekistan” кўргазма мажмуасида бўлиб ўтади.
Кўргазмаларга онлайн рўйхатдан ўтиш авжида! Иштирок этиш учун кўргазма веб-сайтларида рўйхатдан ўтинг: www.tihe.uz ва www.beautypro.uz
Тошкент Халқаро “Соғлиқни сақлаш – TIHE” кўргазмаси ўзининг 30 йиллигини нишонламоқда. Ўттиз йил давомида TIHE нафақат Ўзбекистоннинг етакчи тиббий кўргазмаси мақомини мустаҳкамлади, балки мамлакатнинг биринчи халқаро соғлиқни сақлаш кўргазмаси сифатида тарихга кирди. Бу замонавий кўргазма саноати ва жаҳон ҳамжамияти билан профессионал мулоқотнинг бошланишини белгилаб берди.
Бу йил “TIHE 2026” кўргазмасида замонавий соғлиқни сақлашнинг асосий йўналишлари, жумладан, тиббий технологиялар ва диагностика ускуналари, лаборатория ускуналари ва сарф материаллари, тиббиёт муассасалари учун мебеллар, дорилар ва тиббий асбоб-ускуналар, фармацевтика саноати учун технологиялар, стоматология қурилмалари ва энг юқори халқаро стандартларга жавоб берадиган бошқа инновацион ишланмалар намойиш этилади.
“Beauty Derma Central Asia 2026” кўргазмасида қаришга қарши тиббиёт ва эстетик косметология учун ечимлар: пластик жарроҳлик учун ускуналар ва технологиялар, аппарат ва лазер косметологияси, инексион косметология учун препаратлар намойиш этилади.
“Beauty Uzbekistan 2026” кўргазмасида гўзаллик саноатининг кенг кўламли инновацион ечимлари, жумладан, профессионал терини парвариш қилиш, шахсий гигиена ва маиший кимёвий моддалар, атирлар ва хушбўй моддалар, декоратив косметика, сочни парвариш қилиш ҳамда косметика саноати учун кенг қамровли қадоқлаш линиялари тақдим қилинади.
“Beauty Uzbekistan 2026” кўргазмасининг бош ҳомийси BIOGEL функционал биоревитализантлар бренди.
Германия, Хитой, Ҳиндистон, Латвия, Корея Республикаси ва Польша миллий павильонлари иштироки режалаштирилган.
Татаристон Республикаси, Москва вилояти, Санкт-Петербург ва Корея Республикаси компанияларининг жамоавий иштироки кутилмоқда.
Кўргазмаларнинг бизнес дастури тадбирларга бой бўлади: соғлиқни сақлашдаги замонавий технологиялар, Ўзбекистон фармацевтика саноатининг долзарб тенденциялари ва стратегик ривожланиш йўналишлари, эстетик тиббиёт ва қаришга қарши косметология бўйича сессиялар.
Бизнес дастурининг ҳомийси “Gippo” бренди остидаги болалар овқатлари ишлаб чиқарувчи “Черноголовка” компаниясидир.
Расмий қўллаб-қувватлаш:
§ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Тадбиркорлик, рақобат ва саноатни ривожлантириш масалалари қўмитаси.
§ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
§ Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги.
§ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси.
§ Ўзбекистон Республикаси Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги.
§ Ўзбекистон стоматологлари уюшмаси.
§ Тошкент шаҳар ҳокимлиги.
Қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги рақамга мурожаат қилинг:
Тел: + 998 71 205-14-14.
Email: tihe@iteca.uz ёки beautypro@iteca.uz
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси