Logo

Хива “Ўзгарувчан дунёда стратегик ҳамкорлик” мавзусида Марказий Осиё ва Германия экспертлар форумига тайёргарлик кўрмоқда

Апрель 10, 2026. 09:00 • 2 дақ

234
Хива “Ўзгарувчан дунёда стратегик ҳамкорлик” мавзусида Марказий Осиё ва Германия экспертлар форумига тайёргарлик кўрмоқда

ТОШКЕНТ, 10 апрель. /“Дунё” АА/ 16–17 апрель кунлари Хива шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари ва Германия экспертларининг биринчи форуми бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йил сентябрь ойида Остона шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Германия” саммитида илгари сурган ташаббусини амалга ошириш доирасида ўтказилмоқда.

Анжуман Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Конрад Аденауэр номидаги жамғарманинг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси ва Фридрих Эберт номидаги жамғарманинг юртимиздаги ваколатхонаси томонидан ташкил этилади.

Шунингдек ўқинг

Форумда Германия ва Марказий Осиё мамлакатларидан етакчи таҳлил марказлари раҳбарлари, нуфузли экспертлар, илмий ва таълим доиралари вакиллари ҳамда бизнес ҳамжамияти вакиллари каби 50 дан ортиқ иштирокчи иштирок этади.

Учрашувдан мақсад “Марказий Осиё + Германия” форматини сифатли таҳлилий қўллаб-қувватлашни таъминлашга қаратилган доимий фаолият юритувчи экспертлар платформасини ишга туширишдан иборат.

Муҳокаманинг асосий йўналишлари сиёсий мулоқотни чуқурлаштириш ва иқтисодий кооперация ва саноат шериклигини ривожлантириш, рақамли трансформацияни жадаллаштириш, шунингдек, академик алмашинувлар ва уюшган меҳнат миграциясини ривожлантириш орқали инсон капиталига сармоя киритиш каби масалаларни қамраб олади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш