Logo

Байрам муносабати билан Хитойдаги ватандошлар иштирокида маданий тадбир ўтказилди

Май 10, 2026. 13:55 • 3 дақ

64
Байрам муносабати билан Хитойдаги ватандошлар иштирокида маданий тадбир ўтказилди
Байрам муносабати билан Хитойдаги ватандошлар иштирокида маданий тадбир ўтказилди
Байрам муносабати билан Хитойдаги ватандошлар иштирокида маданий тадбир ўтказилди
Байрам муносабати билан Хитойдаги ватандошлар иштирокида маданий тадбир ўтказилди
Байрам муносабати билан Хитойдаги ватандошлар иштирокида маданий тадбир ўтказилди
Байрам муносабати билан Хитойдаги ватандошлар иштирокида маданий тадбир ўтказилди

ПЕКИН, 10 май. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Пекиндаги элчихонаси томонидан 9 май – Ўзбекистонда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Хитойдаги ватандошлар иштирокида маданий тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Миллий бирлик ва ҳамжиҳатлик – энг катта куч, энг катта бойлик” шиори остида ўтказилган тадбирда Хитой олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талабалар, ушбу мамлакатда меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган ва вақтинча бўлиб турган ватандошлар иштирок этди.

Тадбир бошида Ўзбекистон мадҳияси янгради.

Иштирокчилар сўнгги йилларда Ўзбекистонда турли соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёни ва уларнинг мазмун-моҳияти билан таништирилди.

Ўзбекистоннинг ёшлар, хориждаги ватандошларга оид давлат сиёсати ҳақида таъкидланди ҳамда чет эллардаги юртдошларимиз мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш жараёнларида фаол иштирок этишга чорланди.

Хитойдаги дипломатик ваколатхоналарнинг асосий вазифаларидан бири бу албатта ватандошларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга ҳар томонлама кўмак кўрсатиш эканлиги таъкидланди.

Жорий йил Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги санаси “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз” деган эзгу шиор асосида кутиб олинаётганига ватандошлар эътибори қаратилди.

Давлатимиз томонидан ёшларни қўллаб-қувватлаш, спортга бўлган эътибор натижасида ўзбек ёшларининг дунё миқёсида юқори чўққиларни забт этаётгани мамнуният билан таъкидлади.

Бу каби тадбирларни фаол ўтказилиши ватандошларни бирлаштириш уларни ватанига бўлган меҳрини янада ўсишига туртки бўлиши айтиб ўтилди.

Тадбир доирасида ватандошлар иштирокида ўртоқлик футбол мусобақаси ўтказилди. Юртдошларимиз турнирда фаол иштирок этиб совринли ўринларни қўлга киритишди.

Иштирокчилар ўзбек миллий таомлари ва куй-қўшиқларидан баҳраманд бўлишди.

Шунингдек ўқинг

Ватандошлар билан ўтказилган суҳбатларда ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олишди.

Олимжон Обидов, Хитой Фанлар академияси университети докторанти:

- Авваламбор, барча ватандошларимизни 9 май Хотира ва қадрлаш куни билан самимий муборакбод этаман. Ушбу кун халқимиз учун муҳим сана ва қадрли байрам ҳисобланади.

Элчихонамиз томонидан юртимиздаги муҳим саналарга бағишлаб Хитойда бўлиб турган юртдошларимиз иштирокида доимий маданий тадбирлар ўтказиб келинади. Бугун ҳам ушбу байрам муносабати билан йиғилиб, уни кенг нишонладик.

Спорт мусобақасида иштирок этанимдан мамнунман. Бундай тадбирлар биз каби ёшларни бирлаштириш ва яна бир бор Ватан тафтини ҳис қилиш имконини беради.

Мамлакатимизнинг ёшларга бўлган эътиборини доим ҳис қилиб келамиз. Ўзбек ёшларининг турли соҳаларда ўз иқтидорларини намоён этаётгани қувонарли. Бутун дунё ёшларимизнинг ютуқларига ҳайрат билан қарамоқда.

Абдурашид Асроров, Пекин ахборот технологиялари коллежи талабаси:

- Мамлакатимиз элчихонаси томонидан 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати ташкил этилган маданий тадбирда иштирок этганимдан жуда мамнунман.

Бу ерда Хитойда бўлиб турган ватандошларимиз билан йиғилдик, мамлакатимиздаги сўнгги янгиликлар билан ўртоқлашдик.

Тадбир давомида миллий куй-қўшиқларимиз ва таомларимиздан баҳраманд бўлдик. Ватандошлар иштирокида футбол мусобақаси қизғин ўтди, совринли ўринни эгаллаган иштирокчилар тақдирланди.

Барча юртдошларимизни бугунги байрам билан чин дилдан табриклайман.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш