Logo

Болтиқбўйи давлатларида Ўзбекистон Конституцияси куни кенг нишонланди

Декабрь 10, 2025. 11:38 • 54 сония

107
Болтиқбўйи давлатларида Ўзбекистон Конституцияси куни кенг нишонланди
Болтиқбўйи давлатларида Ўзбекистон Конституцияси куни кенг нишонланди
Болтиқбўйи давлатларида Ўзбекистон Конституцияси куни кенг нишонланди
Болтиқбўйи давлатларида Ўзбекистон Конституцияси куни кенг нишонланди

РИГА, 10 декабрь. /“Дунё” АА/. Латвия ва Эстонияда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кунга бағишланган кенг кўламли маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда ушбу мамлакатларда ишлаётган ва таълим олаётган ўзбекистонликлар, Латвия ва Эстония расмийлари ҳамда маҳаллий жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Дастур доирасида иштирокчиларга Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилган давлат сиёсати ҳақида маълумот берилди.

Тадбирнинг маданий қисмида “Халқлар дўстлиги” ансамбли миллий рақс ва қўшиқлардан иборат бадиий дастурни тақдим этиб, ўзбек маданияти ва санъатининг ўзига хос жиҳатларини намоён қилди.

Айниқса, мазкур ансамблнинг Таллиндаги чиқишлари томошабинларда катта қизиқиш уйғотди. Ансамбль санъаткорлари шаҳарнинг гавжум сайёҳлик масканларидан бири – Рождество майдонида концерт бериб, турли мамлакатлардан келган меҳмонларга Ўзбекистоннинг бой маданий меросини тақдим этдилар.

Болтиқбўйи мамлакатларида бўлиб ўтган тадбирлар Ўзбекистон Конституцияси кунини нишонлашга муносиб ҳисса қўшибгина қолмай, Ўзбекистоннинг Латвия ва Эстония билан маданий-гуманитар алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди. Бундан ташқари, улар хориждаги ватандошлар билан ҳамкорликни кенгайтириш, ўзбек маданияти ва санъатини халқаро майдонда тарғиб қилиш учун муҳим платформага айланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш