Logo

Дания бозорига илк бор ўзбек маҳсулотлари экспорт қилинди

Декабрь 04, 2025. 10:21 • 34 сония

428
Дания бозорига илк бор ўзбек маҳсулотлари экспорт қилинди
Дания бозорига илк бор ўзбек маҳсулотлари экспорт қилинди
Дания бозорига илк бор ўзбек маҳсулотлари экспорт қилинди

КОПЕНГАГЕН, 4 декабрь. /“Дунё” АА/. “Uzasiaexport” савдо платформаси орқали Ўзбекистон тарихида илк бор Данияга озиқ-овқат ва қуруқ мева маҳсулотлари экспорти амалга оширилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур шартнома Даниянинг озиқ-овқат импорти билан шуғулланувчи йирик “Eurofoods Aps” компанияси билан тузилди ва маҳсулотлар сифат, экологик тозалик ҳамда халқаро стандартларга мувофиқлиги асосида танлаб олинди.

Самарқанд вилояти Ургут тумани корхонаси томонидан умумий қиймати 19 тонна бўлган мағиз ва туршак буюртмага асосан етказиб берилди.

Ўзаро музокаралар, таҳлиллар ва логистика жараёнлари натижасида ушбу экспорт битими муваффақиятли амалга оширилди.

Бу Ўзбекистон учун нафақат янги савдо имкониятларини очди, балки мамлакатимиз экспорт географиясини яна бир давлатга кенгайтирди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zebo Meliyeva

zebo@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш