Logo

Буюк Британиялик журналистга “Олтин қалам” миллий мукофоти топширилди

Декабрь 12, 2025. 08:15 • 38 сония

70
Буюк Британиялик журналистга “Олтин қалам” миллий мукофоти топширилди

ЛОНДОН, 12 декабрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимиз элчихонаси дипломатлари “Тhe London Post” нуфузли ахборот порталининг муҳаррири Раза Саидга “Олтин қалам” ХIХ Миллий мукофотининг тегишли диплом, статуетка ва бошқа мукофотларни топширдилар, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Раза Саид Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан ташкил қилинган “Олтин қалам” ХIХ Миллий мукофотининг “Чет эллик журналистларнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун” номинацияси бўйича фахрли 2-ўринни эгаллаган эди.

Совриндор Ўзбекистон ҳукумати ва Журналистлари ижодий уюшмасига чуқур миннатдорчилик билдириб, мамлакатимизда оммавий ахборот воситаларининг фаолияти ва эркинлиги, журналистларнинг ижоди учун яратилаётган шароитлардан мамнунлигини эътироф этди.

Раза Саид Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрўсини мустаҳкамлашга ҳамда республикада амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар ҳақида жаҳон ҳамжамиятига маълумот етказишга қўшаётган ҳиссасини давом эттиришини таъкидлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Nargiza Saidaliyeva

nargiza@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш