Беларусда ўзбек давлат рамзларига бағишланган учрашув ўтказилди
Декабрь 09, 2025. 10:31 • 59 сония
• 79МИНСК, 12 декабрь. /“Дунё” АА/. Беларус давлат информатика ва радиоэлектроника университети (БДИРУ) ҳамда Беларус миллий техника университети (БМТУ)да таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар иштирокида учрашув ўтказилди.
Мамлакатимизнинг Беларусдаги элчихонаси томонидан ташкил этилган мазкур учрашувда ватандошлар давлат рамзлари – Ўзбекистон Конституцияси ва мадҳияси ҳақида сўз юритди.
2025/2026 ўқув йилида БМТУда 119 нафар, БДИРУда
59 нафар ўзбекистонлик талабалар қўшма таълим дастурлари асосида кундузги шаклда таҳсил олиб келмоқда.
Тадбирда элчихона дипломатлари давлат рамзлари – байроқ, герб, мадҳия миллий ғурур, бирдамлик ва мустақиллик тимсоли сифатида муҳим аҳамиятга эгалиги, рамзлар халқнинг ўзига хослигини, тарихини, маданиятини ифодалаб, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга, мамлакатнинг суверенлиги ва барқарорлигини кўрсатишга хизмат қилиши ҳақида тўхталиб ўтди.
Учрашув давомида шунингдек, талабалар ўртасида “Сиз конституцияни биласизми?” мавзусида викторина савол-жавоблари ўтказилиб, фаол иштирокчиларга эсдалик совғалар берилди.
Тадбирда Ўзбекистон фуқароларининг Беларусда бўлиш тартиби, амалдаги қонунчиликка қатъий риоя этиш лозимлиги, диний экстремистик оқимларга қўшилмаслик ва шу каби бошқа масалаларда профилактик суҳбат ўтказилди. Қолаверса, Элчихона консуллик хизматлари ва фуқароларнинг консуллик ҳисобига туриши тўғрисида ҳам талабаларга маълумот берилди.
Учрашувда Ўзбекистон ёшлар ассоциацияси фаолияти, ташкилотнинг ёшлар билан ишлаш ва улар билан ҳамкорлик қилиш масалаларида ҳам сўз юритилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Приморск ўлкасида ватандошлар билан маданий-маърифий тадбир ўтказилди
“London Post”: Ўзбекистонда Конституцияни янгилаш жараёни чинакам халқчил ташаббусга айланди
Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонасида Конституция кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Трнавада ватандошлар билан учрашув ўтказилди
Малайзияда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди

