Малайзияда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди
Декабрь 09, 2025. 14:51 • 2 дақ
• 75КУАЛА-ЛУМПУР, 9 декабрь. /“Дунё” AA/. Мамлакатимизнинг Куала-Лумпур шаҳридаги элчихонаси томонидан Малайзияда таълим олаётган талабаларимиз иштирокида Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 33 йиллигига бағишланган учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбирда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Куала-Лумпур шаҳридаги координаторлари ҳам иштирок этди. Иштирокчиларга янгиланган Ўзбекистон Конституцияси ҳамда юртимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг устувор йўналишлари ҳақида маълумот берилди.
Учрашув давомида дипломатларимиз томонидан иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб берилди.
Осиё-Тинч океани технология ва инновация университети талабаси Абдуборий Вакилов ҳам Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан барчани табриклади:
- Янги Ўзбекистон Конституцияси инсон, жамият ва давлат ўртасидаги муносабатларда ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳамда уларнинг кафолатларини аниқ ва равшан белгилаб берди. Бош қомусимиз халқмиз фаровонлигини таъминлаш учун хизмат қилишига ишонаман.
Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан биз ёшлар учун қатор имкониятлар тақдим этилмоқда. Жумладан, ёшларнинг хорижда таълим олиши ва касб ўрганиши учун кенг шароитлар яратилаётгани бизни беҳад қувонтирмоқда. Ушбу яратилган шароитлардан унумли фойдаланиб, келажакда Ўзбекистон ривожи учун ўз ҳиссасини қўшадиган малакали мутахассис бўлиб етишишни ўзимга мақсад қилиб қўйганман.
Фурсатдан фойдаланиб, барча ватандошларимизни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 33 йиллик байрами билан чин қалбимдан табриклайман!
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Приморск ўлкасида ватандошлар билан маданий-маърифий тадбир ўтказилди
“London Post”: Ўзбекистонда Конституцияни янгилаш жараёни чинакам халқчил ташаббусга айланди
Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонасида Конституция кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Трнавада ватандошлар билан учрашув ўтказилди
Беларусда ўзбек давлат рамзларига бағишланган учрашув ўтказилди

