Logo

Ўзбекистон элчиси БААнинг йирик компанияси раҳбари билан учрашди

Май 09, 2026. 11:30 • 2 дақ

103
Ўзбекистон элчиси БААнинг йирик компанияси раҳбари билан учрашди

АБУ-ДАБИ, 9 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Умид Шодиев БААнинг йирик “Alfa Star Global” компанияси бош директори Азҳари Абдулла билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Музокаралар давомида томонлар Ўзбекистоннинг нефть-газ тармоғи, уй-жой қурилиши ва қишлоқ хўжалигидаги лойиҳаларга инвестициялар жалб этиш истиқболларини атрофлича муҳокама қилди. Амирликларнинг мазкур компанияси билан қўшма инвестиция ташаббусларини амалга оширишда ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.

Хориж томонига мамлакатимизда иқтисодиётни либераллаштириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун яратилган қулай шарт-шароитлар ва мамлакат инвестиция жозибадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот тақдим этилди.

Шунингдек ўқинг

“Alfa Star Global” компанияси 2012 йилда БААда ташкил этилган бўлиб, “Alfa Star Global Trading” бўлинмаси орқали нефть, суюлтирилган газ, бензин ва дизель ёқилғиси каби хомашё товарлари, заргарлик буюмлари ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси билан шуғулланади.

 

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш