Франциянинг нуфузли ташкилоти билан геология соҳасида келишувга эришилди
Декабрь 27, 2025. 17:20 • 55 сония
• 209ТОШКЕНТ, 27 декабрь. /“Дунё” АА/. Франциянинг нуфузли давлат илмий муассасаларидан бири ҳисобланган BRGM (Bureau de Recherches Géologiques et Minières) делегацияси Геология фанлари университетига расмий ташриф билан келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ташриф доирасида Геология фанлари университети ҳамда BRGM давлат муассасаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, илмий-тадқиқот ишлари, геология, геокартография ҳамда кадрлар тайёрлаш соҳаларида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашувда Франция элчиси Уалид Фук, BRGMнинг Осиё бўйича минтақавий директори Фрезо Оливе, харита тузувчи геолог Томас Фуллграф геология соҳасидаги ислоҳотлар ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.
Музокаралар давомида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари бўйича келишувларга эришилди.
Ташриф доирасида қатор илмий-амалий семинар ва муҳокамалар ташкил этилди. Хусусан, “Минерал ресурслар геологияси, саноати ва қидирув асослари”, “Геология қидирув ишларида техник ва иқтисодий жиҳатлар” мавзуларида семинар ўтказилди.
Иштирокчилар фойдали қазилмаларни қазиб олиш, қайта ишлаш, конни ёпиш ва ёпилишдан кейинги бошқарув масалалари бўйича фикр-мулоҳаза алмашди.
Ушбу ташриф Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги илмий-маърифий ҳамкорликни янада ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси

