Logo

Ўзбекистон делегацияси Жидда шаҳрида ватандошлар билан бир қатор учрашувлар ўтказди

Декабрь 27, 2025. 20:35 • 2 дақ

525
Ўзбекистон делегацияси Жидда шаҳрида ватандошлар билан бир қатор учрашувлар ўтказди
Ўзбекистон делегацияси Жидда шаҳрида ватандошлар билан бир қатор учрашувлар ўтказди

ТОШКЕНТ, 28 декабрь. /“Дунё” АА/. 25 декабрь куни Жидда шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси томонидан Ўзбекистон Бош консулхонасида Макка ва Мадина шаҳарларида истиқомат қилаётган ватандошлар билан давра суҳбати ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, тадбирда халқаро ташкилотларда фаолият юритаётган фуқаролар, Саудия Арабистонидаги етакчи олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар ва ёш олимлар, шунингдек, турли соҳаларда фаолият юритаётган ватандошлар иштирок этди.

Мулоқот аввалида Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг

33 йиллиги ва яқинлашиб келаётган 2026 йил муносабати табриклар билдирилди.

Ватандошларга мамлакатнинг янги тараққиёт босқичига киргани, амалга оширилаётган сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ҳамда устувор умумдавлат дастурлари ҳақида маълумотлар берилди. Диний-маърифий соҳалардаги ислоҳотлар, миллий қадриятларни асраш ва муқаддас қадамжоларни ободонлаштириш ишлари алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, Ўзбекистонда етакчи хорижий олий таълим муассасалари филиаллари очилаётгани ва ёшлар учун кенг таълим имкониятлари яратилаётгани таъкидланди.

Давра суҳбатида ватандошларга Саудия Арабистонида яшаш ва фаолият юритиш қонун-қоидаларига риоя этиш бўйича тушунтиришлар берилди ҳамда очиқ савол-жавоб ўтказилди.

Иштирокчилар амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида Ўзбекистоннинг халқаро нуфузи ортиб бораётганини эътироф этди.

Шунингдек, Туркиянинг «AGCC» компанияси томонидан Рабиғ ишлаб чиқариш минтақасида фаолият юритаётган 35 нафар ишчи мигрант ватандошларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларнинг мурожаатлари ўрганилди ва тегишли тушунтиришлар берилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Samandar Xodjiyev

samandar@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш