Logo

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Венада Германия ташқи ишлар вазири билан учрашди

Декабрь 05, 2025. 09:53 • 31 сония

122
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Венада Германия ташқи ишлар вазири билан учрашди

ТОШКЕНТ, 5 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Вена шаҳрида Германия ташқи ишлар вазири Йоҳанн Вадефуль билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Германия ташқи ишлар вазири Йоҳанн Вадефуль жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон–Германия ҳамкорлигининг ўсиб бораётган динамикасини қайд этдик. Савдо, инвестициялар, “яшил” энергетика, касбий таълим ва ўзаро боғлиқлик каби соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтиришни муҳокама қилдик.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий муҳим масалалар ҳамда бўлажак тадбирлар кун тартиби юзасидан фикр алмашдик”.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш