Ўзбекистон ва Афғонистон ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқотда Афғонистон–Покистон чегарасидаги мавжуд вазиятни муҳокама қилди
Февраль 28, 2026. 22:25 • 34 сония
• 98
ТОШКЕНТ, 28 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Афғонистон ташқи ишлар вазири Мавлавий Амир Хон Муттақий билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Афғонистон ташқи ишлар вазири жаноб Мавлавий Амир Хон Муттақий билан телефон орқали конструктив суҳбат бўлиб ўтди, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Суҳбат давомида Афғонистон–Покистон чегарасидаги мавжуд вазият юзасидан фикр алмашдик, вазминликни сақлаш ва вазиятнинг янада кескинлашувига йўл қўймаслик муҳимлиги юзасидан фикр алмашилди.
Барқарорликни таъминлаш ва мавжуд хавф-хатарларни бартараф этишда мулоқот асосий восита бўлиб қолиши зарурлиги таъкидланди”.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
