Logo

Ўзбекистон дипломатлари БААдаги ватандошлардан ваколатли органларнинг талаб ва тавсияларига қатъий риоя қилишни ҳамда тасдиқланмаган маълумотларни эълон қилмасликни сўрайди

Март 01, 2026. 14:00 • 2 дақ

86
Ўзбекистон дипломатлари БААдаги ватандошлардан ваколатли органларнинг талаб ва тавсияларига қатъий риоя қилишни ҳамда тасдиқланмаган маълумотларни эълон қилмасликни сўрайди

АБУ-ДАБИ, 1 март. / “Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудида бўлиб турган ватандошларга мурожаат билан чиқди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Минтақадаги вазиятнинг кескинлашуви ҳамда ҳаво ҳудудидан фойдаланишга, жумладан Бирлашган Араб Амирликлари ҳудуди устида ҳам вақтинчалик чекловлар жорий этилгани муносабати билан, яқин кунларда Ўзбекистон авиакомпанияларининг Яқин Шарқнинг қатор мамлакатларига мунтазам авиақатновлари вақтинча тўхтатилганини маълум қиламиз.

БАА ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ўз рейслари ҳолати бўйича авиаперевозчиларнинг расмий хабарларини доимий равишда кузатиб бориш, яқин муддатда жадвалда бўлиши мумкин бўлган ўзгариш ва тузатишларни инобатга олиш тавсия этилади.

Шахсий хавфсизликни таъминлаш мақсадида қуйидагиларни сўраймиз:

• имконият қадар одамлар гавжум жойлардан сақланиш;

• ҳарбий ва бошқа стратегик объектларга яқинлашмаслик;

• БАА ваколатли органларининг талаб ва тавсияларига қатъий риоя қилиш;

• хотиржамликни сақлаш ва фақат расмий маълумотларга таяниш.

ОАВ ва ижтимоий тармоқларда турли хил маълумотлар тарқалаётгани муносабати билан, фақат текширилган расмий манбалардан фойдаланиш ва тасдиқланмаган ахборотларни тарқатмаслик ҳамда юборишдан тийилишни қатъий тавсия этамиз.

Фавқулодда вазият юзага келган тақдирда қуйидаги ишонч телефонларига мурожаат қилишингизни сўраймиз:

Ўзбекистон Республикасининг Дубай шаҳридаги Бош консулхонаси:

+971 55 986 9040 — Ўзбекистон консули

+971 55 956 4110 — Ўзбекистон консули

Ўзбекистон Республикасининг Дубай шаҳридаги дипломатик ваколатхоналари вазият ривожини диққат билан кузатиб бормоқда ва зарурат туғилганда фуқароларни юзага келиши мумкин бўлган ўзгаришлар ҳақида тезкор равишда хабардор қилади”.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш