“Hello Magyar”: Ўзбекистон иқтисодиёти юқори ўсиш суръатларини намоён этмоқда
Май 07, 2026. 18:55 • 2 дақ
• 213
БУДАПЕШТ, 7 май. /“Дунё” АА/. Жаҳонда рўй бераётган нотинчликларга қарамай, Ўзбекистон иқтисодиёти барқарор ўсиш суръатларини намоён этмоқда, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири Венгриянинг “Hello Magyar” онлайн нашрига таяниб.
Ўзбекистон Стратегик ва минтақавий тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари Акрамжон Неъматов жаҳондаги беқарор иқтисодий вазиятга қарамасдан, 2026 йилнинг биринчи чорагида мамлакат ялпи ички маҳсулоти ўсиши 8,7 фоизни ташкил этганини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, саноат 8 фоизга, хизмат кўрсатиш соҳаси 16,1 фоизга ўсган, инфляция эса ўтган йилги 10,6 фоиздан 7,1 фоизгача пасайган.
Шунингдек, 2026 йилда бизнесни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳажми 140 триллион сўмга етказилган, иқтисодиётга эса 13,7 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилинган, бу ўтган йилги кўрсаткичдан 1,6 баробар кўпдир.
Эксперт меҳнат унумдорлигини ошириш, юқори технологияли тармоқларни ривожлантириш ва иқтисодиётни модернизация қилиш, жумладан, давлат активларининг бир қисмини халқаро бозорларга олиб чиқиш устувор йўналишлар бўлиб қолаётганини қайд этди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси