Россиянинг Красноярск ўлкаси Ўзбекистон ҳудудлари билан ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор
Март 13, 2026. 16:17 • 1 дақ
• 176
КРАСНОЯРСК, 13 март. /“Дунё” АА/.Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги бош консули Аслам Акбаров Россиянинг Красноярск ўлкаси губернаторининг биринчи ўринбосари Сергей Пономаренко билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашувда Сергей Пономаренко Бош консулхонага Красноярск ўлкасининг Ўзбекистон билан икки томонлама алоқаларини мустаҳкамлашда кўрсатаётган ёрдами, жумладан, Красноярскдаги ўзбекларнинг минтақавий миллий-маданий автономиясини
қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик билдирди.
2025-йил ноябрь ойида Красноярск ўлкаси расмий делегацияси ва бизнес миссиясининг Ўзбекистонга ташрифи якунлари, ўтказилган тақдимот, шунингдек, Сирдарё, Фарғона ва Сурхондарё вилоятлари билан ҳамкорлик бўйича эришилган келишувлар алоҳида таъкидланди.
Маданий-гуманитар ҳамкорлик масалалари, жумладан, 2026-йил июль ойида бўлиб ўтадиган “Қовун сайли” фестивалида Фарғона вилоятининг “Қиргуллари” рақс ансамблининг Ўзбекистоннинг сайёҳлик ва маданий салоҳияти тақдимоти билан иштирок этиши алоҳида муҳокама қилинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси