Logo

“London Post”: Ўзбекистонда Навруз байрами маданий хилма-хиллик ва уйғунлик рамзига айланди

Май 06, 2026. 09:25 • 2 дақ

124
“London Post”: Ўзбекистонда Навруз байрами маданий хилма-хиллик ва уйғунлик рамзига айланди

ЛОНДОН, 6 май. /“Дунё” АА/. Британиянинг “London Post” янгиликлар порталида “Ўзбекистон: маданиятлар мозаикаси ва ёшлик оҳанги” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақола муаллифи Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида Наврўз байрами муносабати билан ўтказилган фестивалдан олган таассуротлари билан ўртоқлашган. Унинг ёзишича, тадбир 20 дан ортиқ миллат вакилларини бирлаштирган кенг кўламли маданий байрамга айланган.

Фестиваль муҳити, миллий павильонлар, урф-одатлар ва талабалар чиқишлари, Ўзбекистонда истиқомат қилувчи турли халқларнинг маданий мероси намойишига алоҳида эътибор қаратилган. Тадбир иштирокчилари халқ ҳунармандчилиги намуналарини, анъанавий таомларни, саҳналаштирилган кўринишларни ва мусиқий чиқишларни тақдим этгани қайд этилган.

Шунингдек ўқинг

Мақолада Европа элчиларидан бирининг тадбир расмий дипломатик маросимдан кўра кўпроқ “оилавий даврадаги учрашув”ни эслатгани ҳақидаги сўзлари ҳам келтирилади.

“Фестиваль миллатлараро тотувлик, маданий уйғунлик ва анъаналарга ҳурмат рамзига, қолаверса, ижтимоий алоқалар ва қадриятларни мустаҳкамлайдиган университетнинг муҳим йиллик анъанасига айланди”, дея хулоса қилади “London Post” нашри.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш