Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг Ар-Риёзга ташрифи Саудия ОАВ нигоҳида

Май 06, 2026. 10:55 • 2 дақ

192
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг Ар-Риёзга ташрифи Саудия ОАВ нигоҳида
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг Ар-Риёзга ташрифи Саудия ОАВ нигоҳида
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг Ар-Риёзга ташрифи Саудия ОАВ нигоҳида
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг Ар-Риёзга ташрифи Саудия ОАВ нигоҳида
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг Ар-Риёзга ташрифи Саудия ОАВ нигоҳида

АР-РИЁЗ, 6 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовнинг Саудия Арабистонига ташрифи мамлакат оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири.

Давлат ва хусусий оммавий ахборот воситалари ташрифнинг сиёсий, иқтисодий ва стратегик аҳамиятига алоҳида урғу бериб, унинг асосий жиҳатларини батафсил ёритди. Хусусан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга доир ёзма мактуби Саудия Арабистони Валиаҳд шаҳзодаси ва Бош вазири Муҳаммад бин Салмон Ол Саудга етказилгани ҳақидаги хабарга алоҳида эътибор қаратилди. Бу қадам олий даражадаги барқарор сиёсий мулоқотнинг яна бир тасдиғи сифатида баҳоланди.

Мактуб Ар-Риёздаги музокаралар чоғида Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Файсал бин Фарҳон Ол Сауд орқали топширилгани қайд этилди. Ушбу янгилик мамлакатнинг “Al Riyadh”, “Okaz”, “Asharq Al-Awsat”, “Al Madina”, “Al Jazirah”, “Al Watan” каби етакчи нашрларида кенг ёритилди.

Шунингдек ўқинг

Ташрифнинг иқтисодий жиҳати ҳам ОАВ кун тартибидан кенг ўрин олди. Хусусан, Саудия Арабистони инвестициялар вазири Фаҳад бин Абдужалил Ал-Саиф билан бўлиб ўтган учрашув ҳақида маълумот берилди. Унда инвестициявий ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, жумладан, устувор тармоқларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинган.

Ташрифнинг минтақавий жиҳати, жумладан, Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши бош котиби Жасим Муҳаммад Ал-Будайвий билан музокаралар ҳам алоҳида эътироф этилди. Томонлар Кўрфаз ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, иккинчи саммитга тайёргарлик кўриш ва кўп томонлама алоқаларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Бундан ташқари, хавфсизлик соҳасидаги долзарб халқаро ва минтақавий масалалар хусусида ҳам тўхталиб ўтилган. Кенгаш бош котиби аъзо давлатларни қўллаб-қувватлагани учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди. Бу ҳолат Саудия Арабистони ва минтақа оммавий ахборот воситаларида ҳам ўз аксини топди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш