Logo

Ўзбекистоннинг туристик жозибаси Польша ОАВ эътиборида

Май 04, 2026. 22:30 • 2 дақ

173
Ўзбекистоннинг туристик жозибаси Польша ОАВ эътиборида

ВАРШАВА, 6 май. /“Дунё” АА/. Польшанинг “Onet” интернет-порталида Ўзбекистоннинг бой маданияти ҳақида мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Порталда таъкидланишича, Ўзбекистон сайёҳларни хизматларнинг арзонлиги, ривожланган туризм инфратузилмаси, тарихий мероси ва аҳолининг меҳмондўстлиги билан жалб этиб келмоқда. Сайёҳлар бу ердаги миллий қадриятлар, транспорт инфратузилмаси, тарихий шаҳарлар ва унутилмас таассуротлар ҳақида тўлқинланиб гапирмоқда.

Материалда хорижлик блогерларнинг Ўзбекистон ҳақидаги таассуротлари ҳам келтирилган. Улар Ўзбекистонни саёҳат қилиш учун энг қизиқарли мамлакатлардан бири сифатида таърифлаган. Хусусан, мамлакатда кам маблағ эвазига диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш, миллий таомларни татиб кўриш ва маҳаллий хизматлардан фойдаланиш мумкинлиги қайд этилган.

Тошкентга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, у замонавий архитектура ва тарихий мерос уйғунлашган, шунингдек, кўпинча ер ости музейлари билан таққосланадиган ноёб метро бекатларига эга шаҳар сифатида тасвирланган.

Ўзбекистон сайёҳлар учун хавфсиз йўналиш ҳисобланиб, қулайлик, маданият ва табиий диққатга сазовор жойларнинг ноёб уйғунлиги билан ажралиб туради.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш