Logo

Ўзбекистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирлари телефон орқали долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашдилар

Март 25, 2026. 13:35 • 2 дақ

112
Ўзбекистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирлари телефон орқали долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашдилар

ТОШКЕНТ, 25 март. /“Дунё” АА/.Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Қирғиз Республикаси ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев жаноблари билан телефон орқали мазмунли суҳбат қурдик, ­– деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Халқларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатлари барча жабҳаларда мисли кўрилмаган суръатлар билан мустаҳкамланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этдик.

Шунингдек ўқинг

Ўзаро манфаатли минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашиб, яқин ҳамкорлик ва мулоқотнинг муҳимлигини таъкидладик”.

“Дунё” АА архивидан олинган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш