Logo

Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари барча келишувларни ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширишга содиқлигини тасдиқладилар

Январ 20, 2026. 21:18 • 37 сония

184
Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари барча келишувларни ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширишга содиқлигини тасдиқладилар

ТОШКЕНТ, 21 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 20 январь куни Анқара шаҳрида Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Бугун Анқара шаҳрида ҳамкасбим Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ вазири ўзининг telegram-каналида. – Мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик кун тартиби жуда сермазмун бўлиб қолмоқда. Барча соҳаларда кўплаб ижобий ўзгаришларни кузатаяпмиз. Йиллар давомида белгиланган мақсадлар анча кенг имкониятлар яратиб воқеликка айланмоқда.

Ташқи ишлар вазирликлари барча келишувларнинг ўз вақтида тўлиқ амалга оширилишини мувофиқлаштиришга тўлиқ содиқ қолмоқда”.

“Дунё” АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш