Logo

Мисрлик мутахассислар билан қимматли металларни излаш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Декабрь 22, 2025. 09:52 • 47 сония

187
Мисрлик мутахассислар билан қимматли металларни излаш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

ҚОҲИРА, 22 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Навоий кон-металлургия комбинати, Мисрнинг “Endeavour Mining” компанияси ва халқаро консалтинг ташкилоти вакиллари ўртасида қимматли металларни излаш соҳасида ҳамкорлик масалалари бўйича онлайн учрашув ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Элчихона томонидан ташкил этилган учрашувда қўшма геология-қидирув ишларини амалга оширишнинг амалий ва инвестицияга йўналтирилган жиҳатлари муҳокама этилди. Томонлар узоқ муддатли ҳамкорлик ва янги фойдали қазилма конларини аниқлаш учун мустаҳкам асос сифатида ўзаро манфаатли лойиҳаларга устувор аҳамият бериш бўйича якдил фикр билдирди. Таъкидланишича, бундай ёндашув ишончлилик ва барқарор суръатни таъминлаш, ҳамкорликни кенгроқ тижорат ташаббусларига олиб чиқишга хизмат қилади.

Учрашувнинг муҳим натижаларидан бири сифатида ҳамкор компаниялар, вазирлик ва тегишли мувофиқлаштирувчи тузилмалар вакиллари, тажрибали геология-қидирув мутахассисларини қамраб олган кичик, техник йўналтирилган ишчи гуруҳни ташкил этиш бўйича келишувга эришилди. Ушбу гуруҳ дастлаб техник баҳолаш ва устувор ер майдонларини аниқлашга эътибор қаратади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Nargiza Saidaliyeva

nargiza@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш