БАА Адлия вазирлигининг одил судловни амалга ошириш тажрибаси ўрганилди
Декабрь 20, 2025. 14:40 • 33 сония
• 88АБУ-ДАБИ, 22 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон адлия вазири Акбар Ташкулов БАА адлия вазири Абдулла ан-Нуайми билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашув давомида томонлар икки мамлакат ўртасида ҳуқуқий ва суд-ҳуқуқ соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўллари, БАА Адлия вазирлигининг “Бюрократияни бартараф этиш” дастурини амалга ошириш бўйича тажрибаси ҳамда нотариус хизматлари ва “ақлли одил судлов” тизимида қўлланиладиган энг самарали амалиётлар бўйича фикр алмашди.
Ўзбекистон делегацияси, Абу-Даби биринчи инстанция федерал судига ташриф буюриб, федерал судларнинг суд жараёнлари ва хизматларига “Бюрократияни бартараф этиш” дастурлари жорий этилгандан сўнг суд тартиб-таомилларининг амалиётда қўлланилиш жараёнлари билан танишди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Олтой ўлкаси узоқ муддатли шерикликни кенгайтиришга интилмоқда
Ўзбекистон ва Туркия транспорт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди

