Logo

Саудия Арабистони томони Ўзбекистондан подшоҳликка ташриф буюраётган фуқароларнинг мамлакатда бўлиши билан боғлиқ муаммолар сони кам деб ҳисоблайди

Декабрь 24, 2025. 22:30 • 53 сония

134
Саудия Арабистони томони Ўзбекистондан подшоҳликка ташриф буюраётган фуқароларнинг мамлакатда бўлиши билан боғлиқ муаммолар сони кам деб ҳисоблайди

ТОШКЕНТ, 24 декабрь. /“Дунё” AA/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев бошчилигидаги делегация кеча Саудия Арабистони ички ишлар вазири ўринбосари Холид бин Муҳаммад Аль-Баттал билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, мулоқот чоғида икки мамлакат Раҳбарларининг қатъий сиёсий иродаси туфайли Ўзбекистон – Саудия Арабистони ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлари изчил ривожланиб, янги босқичга кўтарилаётгани, шунингдек, олий ва юқори даражадаги ташрифлар алмашинуви тобора фаоллашиб бораётгани қайд этилди.

Саудия Арабистони томони Ўзбекистондан подшоҳликка ташриф буюраётган фуқароларнинг мамлакатда бўлиши билан боғлиқ муаммолар сони камлигини алоҳида таъкидлаб, ўзбек халқига бўлган юксак ҳурмат ва эҳтиромни билдирди.

Учрашувда Ҳаж ва Умра мавсумларида подшоҳликка ташриф буюриш ҳамда виза олиш жараёнларини амалдаги қонунчилик доирасида ташкил этиш бўйича ўзаро ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги қайд этилди.

Томонлар ҳозирда икки давлат ички ишлар вазирликлари ўртасида фаолият юритаётган қўшма комиссия ишини янада ривожлантириш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни биргаликда амалга ошириш бўйича келишувга эришдилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси