Logo

Саудия Арабистони Элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда

Декабрь 25, 2025. 14:54 • 36 сония

85
	Саудия Арабистони Элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда

ТОШКЕНТ, 25 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун мамлакатимиздаги миссиясини якунлаётган Саудия Арабистони элчиси Юсуф ал-Утайбийни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Мамлакатимиздаги фаолиятини якунлаётган Саудия Арабистони Подшоҳлигининг элчиси Юсуф fл-Утайбий жаноблари билан учрашдик, ­ – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ вазири ўзининг telegram-каналида. – Суҳбат жараёнида сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо ва инвестиция ҳамкорлигини кенгайтириш, икки мамлакат ўртасидаги маданий ва гуманитар алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдик.

Элчи жанобларига мамлакатимиздаги фидокорона фаолияти учун самимий миннатдорлик билдирилиб, келгусида улкан муваффақиятлар тилаймиз”.

Эслатиб ўтамиз, Юсуф ал-Утайбий 2021 йил 27 декабрь куни Ўзбекистон Президентига Саудия Арабистони элчиси сифатида ишонч ёрлиқларини топширган эди.

“Дунё” АА сурати

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Zebo Meliyeva

zebo@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш