Logo

Ўзбекистон–Хитой ўртасида рақамли технологиялар соҳасидаги ҳамкорлик кенгайтирилади

Апрель 28, 2026. 15:01 • 57 сония

157
Ўзбекистон–Хитой ўртасида рақамли технологиялар соҳасидаги ҳамкорлик кенгайтирилади

ПЕКИН, 28 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси вакиллари Хитой саноат ва ахборот технологиялари вазири ўринбосари Сюн Цзицзюн билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Музокаралар давомида элчихона дипломатлари Ўзбекистон саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида тўхталиб ўтди. Шу билан бирга, ахборот-коммуникация технологиялари, рақамли инфратузилма ва сунъий интеллектни ривожлантириш, иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек ўқинг

Томонлар саноат, ахборот технологиялари ва сунъий интеллект соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари, шу жумладан қўшма лойиҳаларни амалга оширишни, таълим ва кадрлар малакасини ошириш борасидаги ўзаро ҳамкорликни муҳокама қилди.

Учрашув якунида иштирокчилар икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлаб, устувор йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканини билдирди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш