Logo

Покистоннинг нуфузли банки Навоий вилоятида кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашга кўмаклашади

Май 03, 2026. 13:30 • 2 дақ

114
Покистоннинг нуфузли банки Навоий вилоятида кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашга кўмаклашади

КАРАЧИ, 3 май. /“Дунё” АА/. Амалий ташриф билан Карачи шаҳрида бўлиб турган Навоий вилояти делегацияси Покистоннинг йирик молия муассасаларидан бири – “Sindh Bank” раҳбарияти билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев, Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов, “Sindh Bank” президенти Анвар Шайх, бош директор ўринбосари Сайид Асад Али Шоҳ ва бошқалар иштирок этди. Учрашув давомида Ўзбекистон ва Покистон банклари ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

“Sindh Bank” президенти Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси кўмагида мамлакатнинг қатор етакчи банклари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида изчил саъй-ҳаракатлар олиб борилаётганини таъкидлади. Шунингдек, у Ўзбекистон банк тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва молия муассасаларининг эришган ютуқларини юқори баҳолади.

Музокаралар чоғида асосий эътибор Навоий вилоятига хорижий инвестицияларни жалб қилиш, саноат ва қишлоқ хўжалиги лойиҳаларини молиялаштириш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда кредитлаш механизмларини кенгайтириш масалаларига қаратилди. Шунингдек, банк соҳасида рақамли хизматлар ва финтех ечимларни жорий этиш, банклараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўналишлари ҳам муҳокама марказида бўлди.

Шунингдек ўқинг

Суҳбат якунида банк соҳасидаги ҳамкорликни амалий лойиҳалар босқичига олиб чиқиш, устувор инвестиция йўналишларини белгилаш ва қўшма дастурларни ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилдир.

“Sindh Bank”билан ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали вилоятга инвестиция оқимини ошириш, саноат ва ишлаб чиқариш салоҳиятини юксалтириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, замонавий рақамли банк хизматларини ривожлантириш ҳамда халқаро иқтисодий алоқаларни янада кенгайтиришга эришиш кутилмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш