Logo

Бангкокда Марказий Осиёни ўрганиш маркази очилди

Май 01, 2026. 12:25 • 2 дақ

105
Бангкокда Марказий Осиёни ўрганиш маркази очилди
Бангкокда Марказий Осиёни ўрганиш маркази очилди
Бангкокда Марказий Осиёни ўрганиш маркази очилди
Бангкокда Марказий Осиёни ўрганиш маркази очилди
Бангкокда Марказий Осиёни ўрганиш маркази очилди

БАНГКОК, 1 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси дипломатлари “Таиланд ва Марказий Осиё: ўзгарувчан Евроосиёда барқарор алоқаларни мустаҳкамлаш ва янги шерикликни шакллантириш” мавзусидаги халқаро симпозиумда иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур тадбир Чулалонгкорн университетининг Осиё тадқиқотлари институти ҳузуридаги Марказий Осиёни ўрганиш марказининг расмий очилишига бағишланди.

Симпозиумда Таиланд Ташқи ишлар вазирлиги ва дипломатик корпус вакиллари, университет ва институт раҳбарияти, маданият ва таълим ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, авиакомпаниялар, сайёҳлик ширкатлари вакиллари ҳамда Бангкокда истиқомат қилаётган ватандошларимиз қатнашди.

Шунингдек ўқинг

Анжуман доирасида Ўзбекистонга бағишланган махсус кўргазма майдони ташкил этилди. Меҳмонларга мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳиятини очиб берувчи альбомлар, миллий либослар, экспонатлар, халқ ҳунармандчилиги намуналари ҳамда ахборот материаллари тақдим қилинди.

Шунингдек, иштирокчиларга ўзбек халқининг атоқли намояндалари ва мутафаккирлари – Амир Темур, Абу Али ибн Сино, Алишер Навоий, Абу Райҳон Беруний, Имом ал-Бухорий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг жаҳон тарихи ва цивилизация ривожига қўшган ҳиссаси ҳақидаги видеоматериаллар намойиш этилди. Бундан ташқари, “Маданий келажак”, “Ренессанс”, Ислом цивилизацияси маркази лойиҳалари ҳамда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилишга йўналтирилган видеороликлар кўрсатилди.

Учрашувлар чоғида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича таклифлар илгари сурилди. Хусусан, Чулалонгкорн университетида ўзбек олимларини жалб этган ҳолда мамлакатимиз тарихи ва маданияти бўйича маърузалар ташкил этиш, шунингдек, икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасида талабалар алмашинуви дастурларини йўлга қўйиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш