Logo

Ўзбекистон–Афғонистон ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда

Май 02, 2026. 11:30 • 2 дақ

126
Ўзбекистон–Афғонистон ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда

КОБУЛ, 4 май /“Дунё” АА/. Афғонистоннинг етакчи “Tolo News” телеканалида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган йиғилиш ҳақида махсус дастур намойиш этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Кўрсатувда афғон мухбирларининг таъкидлашича, Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги шериклик икки давлат учун ҳам манфаатли бўлаётганини қайд этган.

“Афғонлар меҳнатсевар ва маданий жиҳатдан бой халқ. Уларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли давлатнинг иқтисодий ўсиши кузатилмоқда. Биз улар билан аҳил қўшни, дўст ва биродар бўлишимиз керак”, дея кўрсатувда Шавкат Мирзиёевнинг сўзларидан иқтибос келтирилган.

Репортажларда Фарғона, Андижон ва Сурхондарё вилоятларининг Афғонистон вилоятлари билан экспортга йўналтирилган ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошираётгани ҳақида ҳам маълумотлар келтирилган.

Хусусан, Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг таъкидлашича, Афғонистонга йўналтирилган инвестиция ва экспорт лойиҳаларига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Шунингдек ўқинг

Шу билан бирга, Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов 1 миллиард долларлик йирик экспорт шартномаси тузилганини маълум қилди. Шундан келиб чиқиб, жорий йилда 600 миллион долларлик товар ва хизматларни етказиб бериш режалаштирилган.

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов чегарадош вилоятнинг стратегик ўрни ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. Учрашувдан сўнг журналистлар билан суҳбатда у Афғонистонни Ўзбекистон экспорти учун муҳим янги бозор деб атади.

Унинг таъкидлашича, Сурхондарё жорий йилда умумий экспорт ҳажмини 1 миллиард долларга етказишни мақсад қилмоқда, шундан ярми Афғонистонга йўналтирилиши режалаштирилган.

Шунингдек, ҳоким афғон маҳсулотларини янги жаҳон бозорларига реэкспорт қилиш ва Афғонистоннинг ички талабини қондириш учун зарур бўлган импорт маҳсулотларини етказиб беришни кенгайтириш режалари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

Афғонистон Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо шерикларидан бири ҳисобланади. 2025 йилда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1,6 миллиард долларга етди. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 540 миллион долларга, 2023 йилга нисбатан эса 811 миллион долларга ошган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш