Logo

UNODC: Марказий Осиё ёшлари гиёҳвандлик таҳдидларининг олдини олишдаги ролини кучайтирмоқда

Май 04, 2026. 15:25 • 2 дақ

377
UNODC: Марказий Осиё ёшлари гиёҳвандлик таҳдидларининг олдини олишдаги ролини кучайтирмоқда
UNODC: Марказий Осиё ёшлари гиёҳвандлик таҳдидларининг олдини олишдаги ролини кучайтирмоқда
UNODC: Марказий Осиё ёшлари гиёҳвандлик таҳдидларининг олдини олишдаги ролини кучайтирмоқда

ВЕНА, 4 май. /“Дунё” АА/. БМТнинг Наркотик моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (UNODC) расмий сайтида ташкилот кўмагида 2021 йилда тузилган Марказий Осиё учун Минтақавий ёшлар тармоғи фаолиятига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири.

Уда қайд этилишича, тармоқ Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ёшлар ташкилотлари ҳамда етакчиларини бирлаштиради. Вақт ўтиши билан унинг фаолияти гиёҳвандликнинг олдини олишдан жиноятчилик, коррупция ва ёшларнинг ижтимоий заифлиги масалаларини қамраб олувчи кенгроқ платформага айланган. Ташаббус Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ёш етакчилар учрашуви якунида илгари сурилгани алоҳида таъкидланган.

Шунингдек ўқинг

Асосий ютуқлар қаторида гиёҳванд моддалар масаласига бағишланган Ёшлар ўртасидаги сўровноманинг ўтказилгани қайд этилган. 2023 йилда унда 8 минг 400 дан ортиқ киши иштирок этиб, бу аввалги йилга нисбатан 44 фоизга кўпдир. Шунингдек, тармоқ вакилларининг Венада бўлиб ўтган БМТнинг Гиёҳванд моддалар бўйича комиссияси 69-сессияси мунозараларида тўлақонли иштирокчи сифатида қатнашгани ҳам эътироф этилган.

Нашрда ушбу тармоқ ёшларни профилактика сиёсатини шакллантиришга жалб этишнинг самарали ва кенгайтирилиши мумкин бўлган модели сифатида кўрилаётгани, уни Марказий Осиёдан ташқарида ҳам қўллаш мумкинлиги айтилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш