Logo

“TRT Avaz”: Хивадаги “Лазги” фестивали ўттиздан ортиқ давлат вакилларини ўзида бирлаштирди

Май 04, 2026. 18:15 • 2 дақ

114
“TRT Avaz”: Хивадаги “Лазги” фестивали ўттиздан ортиқ давлат вакилларини ўзида бирлаштирди

АНҚАРА, 4 май. /“Дунё” АА/. Хивада ўтказилган III “Лазги” халқаро рақс фестивали Туркия оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Хусусан, “TRT Avaz” порталида эълон қилган мақолада туркий дунёнинг маданий марказларидан бири саналган қадимий Хива шаҳрида 30 дан ошиқ мамлакат санъат вакилларини жамлаган кенг кўламли фестиваль ўтказилгани ёритилган.

Материалда ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган “Лазги” рақси Хоразм рақс анъанасининг ўзига хос ҳодисаси сифатида жаҳон саҳнасида яна бир бор намойиш этилгани таъкидланган.

Шунингдек ўқинг

“Лазги”нинг серҳаракат ва босқичма-босқич тезлашиб борувчи ҳаракатлари орқали қишдан баҳорги уйғонишга ўтишни акс эттирувчи рамзий маъносига алоҳида эътибор қаратилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Маданият вазирлиги томонидан ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган ушбу фестиваль нафақат танлов майдони, балки маданий алмашинув учун муҳим халқаро маконга айлангани алоҳида қайд этилган.

Беш кун давом этган тадбирда санъаткорлар яккахон, гуруҳ ва ижодий йўналишларда ўз саҳна кўринишларини намойиш этди. Фестивалда жамоалар бир нечта номинациялар бўйича тақдирланди. Умумий мукофот жамғармаси эса 40 минг доллардан ошди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш