Logo

“il Giornale" газетаси: Ўзбекистон Марказий Осиёда барқарорликнинг таянч нуқтасига айланмоқда

Май 03, 2026. 17:30 • 2 дақ

355
“il Giornale" газетаси: Ўзбекистон Марказий Осиёда барқарорликнинг таянч нуқтасига айланмоқда
“il Giornale" газетаси: Ўзбекистон Марказий Осиёда барқарорликнинг таянч нуқтасига айланмоқда

РИМ, 3 май. /“Дунё” АА/. Италиянинг нуфузли “il Giornale" газетасида Ўзбекистоннинг замонавий халқаро муносабатлардаги ўрни ва ташқи сиёсий ютуқларига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада Ўзбекистоннинг Шарқ ва Ғарб ўртасидаги ишончли ҳамкор ҳамда Марказий Осиёдаги барқарорлик кафолати сифатида намоён бўлаётгани таҳлил қилинган.

Ўзбекистон кейинги йилларда амалга оширилаётган очиқлик сиёсати туфайли глобал инвестициялар ва халқаро лойиҳалар учун жозибадор марказга айланмоқда. Хусусан, мамлакатнинг географик жойлашуви ва янги транспорт йўлакларини ривожлантириш борасидаги ташаббуслари Европа ва Осиёни боғловчи муҳим бўғин сифатида хизмат қилмоқда.

Шунингдек ўқинг

Нашрда Ўзбекистоннинг хавфсизликни таъминлаш борасидаги ислоҳотларига алоҳида тўхталиб, мамлакат минтақадаги тинчлик ва барқарорликнинг муҳим таянчи сифатида таърифланган. Мамлакатнинг қўшни давлатлар, жумладан, Афғонистон билан мувозанатли муносабатларни йўлга қўйиши ҳамда минтақавий муаммоларни мулоқот орқали ҳал этиш стратегияси халқаро ҳамжамият томонидан юқори баҳоланмоқда.

Иқтисодий ислоҳотлар доирасида Ўзбекистоннинг Италия ва бошқа Европа давлатлари билан савдо алоқалари жадал ўсиб бораётгани қайд этилган. Маданият ва туризм соҳасидаги бой мерос эса мамлакатнинг “юмшоқ куч” сифатидаги таъсирини янада мустаҳкамламоқда, дейилади мақолада.

Мақола хулосасида Ўзбекистоннинг стратегик танлови ­– барча йўналишларда тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш экани, бу ёндашув мамлакатни халқаро майдонда муҳим иштирокчига айлантираётгани таъкидланган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш