Ли Цзиго: 2025 йил Ўзбекистон–Хитой муносабатларида муҳим давр бўлди
Декабрь 31, 2025. 11:16 • 3 дақ
• 200
Пекин, 26 декабрь. /“Дунё” АА/. ХХР Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Хитой Халқаро муаммолар академияси Евроосиё институти директори Ли Цзиго ўзбек халқини кириб келаётган янги йил билан табриклади:
– 2025 йил Ўзбекистон–Хитой муносабатларида муҳим давр бўлди. Бу йил Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг ва БМТ ташкил этилганининг 80 йиллиги нишонланди. Халқаро ҳамжамият чуқур ўзгаришларни бошдан кечирмоқда, Евроосиё минтақасидаги умумий вазият тобора яхшиланиб бормоқда. Ўзбекистон Тожикистон ва Қирғизистон билан чегаралар тўғрисидаги давлатлараро шартномаларни имзолади, Озарбайжон ва Арманистон эса Кавказда тинчлик шартномаси лойиҳаси бўйича келишувга эришди. Шундай қилиб, минтақани ривожлантириш учун ташқи муҳит аста-секин яхшиланиб, барча мамлакатлар учун қулай шароитлар яратилмоқда.
Ўзбекистон учун 2025 йил мамлакатни 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси доирасидаги муҳим босқич бўлиб, унинг ўтмиш ва келажак ўртасидаги ўтиш даври сифатидаги роли, айниқса, яққол намоён бўлади.
Ўзбекистон ижтимоий ислоҳотлар ва давлат бошқаруви соҳасида юксак натижаларга эришди. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган кўплаб мақсадлар қаторида таълим, ижтимоий таъминот ва бошқа соҳаларда сезиларли ютуқларга эришилди.
Иқтисодий нуқтаи назардан натижалар ҳайратланарли – 2025 йил январь–сентябрь ойларида ялпи ички маҳсулотнинг реал ўсиши 7,6 фоизни ташкил этди. Бу дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан биридир.
Ўзбекистонга қилган кўплаб сафарларим давомида шунга шахсан амин бўлдимки, ривожланиш натижалари ҳақиқатан ҳам одамларга фойда келтира бошлади. Кўчаларда автомобиллар кўпайиб бормоқда, истеъмол товарлари бозори фаоллашмоқда, аҳолининг умумий психологик ҳолати ва бахт даражаси муттасил ошиб бормоқда.
2025 йил ҳам Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шерик сифатидаги муносабатларни чуқурлаштиришда муҳим босқич бўлди.
Мамлакатларимиз икки муҳим саммит доирасида юқори даражадаги фаол мулоқотларни ўтказди: июнь ойида “Хитой–Марказий Осиё” форматида Раис Си Цзиньпин ва Президент Шавкат Мирзиёев икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорлик юзасидан атрофлича фикр алмашди.
Сентябрь ойида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Тяньцзинь саммитида томонлар биргаликда “Тяньцзинь декларацияси”нинг имзоланиши ва кўп қиррали ҳамкорлик ва Хитой–Ўзбекистон муносабатларини ривожлантириш йўналишини белгилаб берган ШҲТнинг 2035 йилгача бўлган ўрта муддатли ривожланиш стратегиясининг расман тасдиқланишига гувоҳ бўлди.
Иқтисодий ва савдо ҳамкорлиги янги марраларни забт этди. 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида товар айирбошлаш ҳажми 11,4 миллиард долларни, Хитойнинг Ўзбекистон умумий ташқи савдосидаги улуши 19,2 фоизни ташкил этиб, асосий савдо ҳамкори ва асосий инвестиция манбаи мақомини тасдиқлади.
2025 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 17 минг 900 та хорижий корхона мавжуд бўлиб, улардан 4 минг 800 дан ортиғи Хитой корхоналари бўлиб, бу умумий кўрсаткичнинг 27 фоизини ташкил этади.
Ҳамкорликнинг ҳаракатлантирувчи кучи ўсишда давом этмоқда. “Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон” темир йўли лойиҳаси жадал ривожланмоқда. Жорий йилда тегишли ҳудудларда ўтказилган ўрганишлар давомида лойиҳада иштирок этаётган корхоналар билан мавжуд ҳолат бўйича батафсил маслаҳатлашдик.
Транспорт соҳасидан ташқари, янги энергетика технологиялари ва автомобилсозлик соҳаларида ҳам қатор йирик инвестиция лойиҳалари босқичма-босқич амалга оширилаётгани икки мамлакат иқтисодиёти трансформациясига кучли суръат бағишламоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси