Хитойдан табрик: Кенг қамровли ҳамкорлик узоқ муддатли ривожланишга асос бўлади
Декабрь 31, 2025. 14:20 • 2 дақ
• 250
Пекин, 27 декабрь. /“Дунё” АА/. Хитой Ижтимоий фанлар академияси ҳузуридаги Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё институти (IRVETSA) директори Сун Чжуанчжи ўзбек халқини кириб келаётган янги йил билан табриклади:
– Хитой Ўзбекистоннинг ўта муҳим ҳамкори. Икки давлат ўртасида ҳар томонлама стратегик муносабатлар ўрнатилган. Сўнгги йилларда мамлакатлар ўртасидаги алоқалар жадал ривожланиб, сиёсат, иқтисодиёт, маданият, таълим, фан ва техника каби соҳалардаги алмашинув ва ҳамкорлик тобора мустаҳкамланмоқда.
Етакчилар ўртасидаги ҳамкорликнинг юксак даражаси икки томонлама муносабатларни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга. Шу билан бирга, савдо-иқтисодий ҳамкорлик сифат даражасига кўтарилди, савдо ҳажми янги тарихий натижага чиқди.
Визасиз тартибнинг жорий этилиши гуманитар алмашинувларни соддалаштириш ва одамлар ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш имконини берди. Бу эса ҳақиқатан ҳам халқлар ўртасида ўзаро тушунишга эришишга ёрдам берди. Кузатишимга кўра, жорий йилда Ўзбекистонга ташриф буюрган хитойлик сайёҳлар сони аввалги йилларга нисбатан сезиларли даражада ошгани гуманитар соҳадаги ҳамкорликнинг улкан салоҳиятини кўрсатмоқда.
Сиёсий, иқтисодий, гуманитар ва бошқа соҳалардаги алмашинувлар ва ҳамкорлик муттасил ривожланиб бормоқда. Ҳар икки мамлакатнинг барча соҳалардаги умумий тараққиёти учун янада қулай шароитлар яратилмоқда.
Умид қиламизки, ташриф буюриш ва тадқиқотлар ўтказиш орқали биз Хитой корхоналари ва халқига янада ҳаққоний ва кўп қиррали Ўзбекистонни тақдим этиш, мамлакатингиз жозибадорлигини ошириш имкониятига эга бўламиз.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси