Logo

Ўзбекистон Президенти Россия делегациясини қабул қилди

Апрель 15, 2026. 19:01 • 2 дақ

135
Ўзбекистон Президенти Россия делегациясини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 15 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Россия Федерацияси Президенти Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон Ўзбекистон етакчисига Россия Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштириш доирасида олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек ўқинг

Барча йўналишларда фаол мулоқотлар олиб борилаётгани мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми барқарор ўсиб бормоқда, саноат кооперацияси бўйича муҳим лойиҳалар амалга оширилиб, маданий-гуманитар алмашинув кенгаймоқда.

Мамлакатимизда биринчи интеграциялашган атом электр станциясини қуриш лойиҳасини амалга оширишга, шунингдек, тинч атом соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.

Рақамли технологиялар, ёшлар ва ахборот сиёсати, оммавий ахборот воситалари ҳамда фуқароларнинг ташаббусларини ривожлантириш борасидаги ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш юзасидан келишувларга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш

Барчаси