Ўзбекистон Президентининг махсус вакили ва Норвегия элчиси афғон муаммосини ҳал этиш бўйича мунтазам мулоқотни давом эттиришдан ўзаро манфаатдор эканликларини таъкидладилар
Апрель 15, 2026. 19:20 • 2 дақ
• 140
ТОШКЕНТ, 15 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев бугун Норвегия элчиси Хелен Санд Андресен билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, учрашув давомида томонлар Афғонистон йўналишидаги ўзаро ҳамкорликнинг жорий ҳолатини муҳокама қилиб, афғон муаммосини ҳал этиш бўйича мунтазам мулоқотни давом эттиришдан манфаатдор эканлигини таъкидлади.
Хелен Санд Андресен Афғонистон бўйича минтақавий даражада ягона ёндашувни шакллантириш борасида Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
Афғонистон миллий иқтисодиётини тиклаш, шунингдек, ушбу мамлакатни минтақавий боғлиқлик жараёнларига жалб этиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
“Дунё” АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси