Logo

Нуфузли Лондон университети билан ҳамкорлик ўрнатилади

Январ 05, 2026. 09:25 • 47 сония

240
Нуфузли Лондон университети билан ҳамкорлик ўрнатилади

ЛОНДОН, 5 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Лондон университети Шарқ ва Африка тадқиқотлари мактаби ректори, профессор Адам Ҳабиб билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

1916 йилда ташкил этилган мазкур даргоҳда бугунги кунда 7 мингга яқин талаба таҳсил олади. Уларга  1,2 мингга яқин профессор-ўқитувчи сабоқ беради.

SOAS Лондон университетининг мустақил олий таълим муассасаси бўлиб, Лондонда тўртта академик кампус ва кутубхонага эга. Университет Ҳиндистон, Бангладеш, Хитой, Саудия Арабистони ва Қозоғистон олий ўқув юртлари билан қўшма таълим дастурларини амалга оширади. Ижтимоий-гуманитар фанлар, Шарқ ва Африка тиллари бўйича курслари мавжуд.

Учрашувда Адам Ҳабиб Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Хусусан, ташкилот истиқболли таълим лойиҳаларини амалга ошириш, қўшма диплом дастурларини яратиш, профессор-ўқитувчилар алмашинувини йўлга қўйиш, илмий тадқиқотлар ва касбий ривожланиш соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон олий ўқув юртлари билан мулоқот олиб боришга тайёрлигини билдирди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш