Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Декабрь 08, 2025. 14:16 • 2 дақ
• 130СЕУЛ, 8 декабрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Жанубий Кореядаги Элчихонаси томонидан Ўзбекистон Конституцияси куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Маданий тадбирда Жанубий Кореядаги Ўзбекистон ёшлари ассоциацияси вакиллари, ушбу давлатда меҳнат қилаётган ва ўқиётган ватандошлар ҳамда “Ўзбеккосмос” агентлиги вакиллари иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон Конституциясининг аҳамияти, унинг фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашдаги ўрни ҳақида тўхталиб ўтилди. Асосий қонунда барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва мамлакатнинг очиқ, ўзаро манфаатли ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари акс эттирилгани таъкидланди.
Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчиси Алишер Абдусаломов иштирокчиларни байрам билан табриклаб, Конституциясининг қонун устуворлигини таъминлаш, мамлакат ичкарисида ва ташқарисида фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдаги ўрни борасида сўз юритди.
Учрашувда “Дунё” ахборот агентлиги томонидан тайёрланган Конституциянинг мамлакатни сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда Ўзбекистоннинг янги қиёфасини шакллантиришдаги аҳамияти ҳақидаги ахборот материали тақдим этилди.
Тадбир давомида Кореяда истиқомат қилаётган ватандошлар билан уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларни таъминлаш борасида консуллик томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида суҳбат бўлиб ўтди.
Ўзбекистон–Корея ҳамкорлиги таълим ва меҳнат миграцияси соҳаларида жадал ривожланиб бораётгани, ишбилармонлик ва гуманитар алоқаларни кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратилаётгани қайт этилди.
Учрашувда юртимизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар хорижда яшаётган ва ишлаётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқий кафолатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Приморск ўлкасида ватандошлар билан маданий-маърифий тадбир ўтказилди
“London Post”: Ўзбекистонда Конституцияни янгилаш жараёни чинакам халқчил ташаббусга айланди
Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонасида Конституция кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Трнавада ватандошлар билан учрашув ўтказилди
Малайзияда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди

