Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи махсус вакиллари Афғонистон–Покистон чегарасидаги вазиятни муҳокама қилди
Март 10, 2026. 20:25 • 50 сония
• 157
ТОШКЕНТ, 10 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Европа Иттифоқининг Афғонистон бўйича махсус вакили Жил Бертран билан онлайн учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ хабарига кўра, музокаралар чоғида минтақавий хавфсизликнинг долзарб масалалари, хусусан, Афғонистон–Покистон чегарасидаги вазият, шунингдек, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар минтақавий хавфсизлик ва ҳамкорлик масалалари бўйича тизимли ва конструктив мулоқотни давом эттиришдан ўзаро манфаатдор эканликларини тасдиқладилар ҳамда мунтазам маслаҳатлашувларни давом эттиришга келишиб олди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси