Logo

“Sueddeutsche Zeitung” газетаси: Ўзбекистон инсоният тарихида улуғворлик ва ақл-заковат тамаддуни порлаган мамлакат

Январ 13, 2026. 09:30 • 59 сония

127
“Sueddeutsche Zeitung” газетаси: Ўзбекистон инсоният тарихида улуғворлик ва ақл-заковат тамаддуни порлаган мамлакат

ФРАНКФУРТ-МАЙН, 13 январь. /“Дунё” АА/. Германиянинг “Sueddeutsche Zeitung” оммабоп газетасида Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари ва бу ердаги туризм йўналишларига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада ёзилганидек, бу заминдаги тарихий шаҳарлар ­- Самарқанд, Бухоро, Хивани айланиб, мовий гумбазли масжидлар, нафис мадрасалар ва гавжум бозорларни кўрасиз.

Ўзбекистон инсоният тарихида улуғворлик ва ақл-заковат тамаддуни порлаган мамлакатдир. Бир пайтлар афсонавий Ипак йўлининг чорраҳаси бўлган бу жой ўтган асрлардаги савдо ва интеллектуал алмашинувни бугунги кунгача сақланиб қолган ёрқин маданий ўзига хосликни намойиш этади.

Бу диёрга саёҳат сизни Марказий Осиёнинг меъморчилиги ва муҳити -тасаввуф, илм-фан ва ҳунармандчилик руҳи билан йўғрилган буюк шаҳар-воҳалар бўйлаб олиб боради. Буюк саркарда Амир Темур, Мирзо Улуғбек каби улуғ сиймоларнинг моддий-маънавий мерослари ҳеч бир кишини бефарқ қолдирмайди.

Саёҳат давомида сиз нафақат ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган диққатга сазовор жойларни кўрасиз, балки Ўзбекистоннинг кўп асрлик расадхоналаридан тортиб, анъанавий қоғоз ишлаб чиқаришгача бўлган маданий мероси билан ҳам танишасиз.

Қулай жойлашув, поездда ва чўл бўйлаб гўзал саёҳатлар, байрамона палов ёки классик мусиқа жўрлигидаги замонавий кечки овқат каби пазандачилик танловлари бу саёҳатни унутилмас маданий кашфиётга айлантиради.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш