Logo

Тошкент ва Исломобод Покистоннинг Карачи портида ўзбекистонлик тадбиркорлар учун омборлар ташкил этишга келишиб олди

Февраль 06, 2026. 14:30 • 49 сония

99
Тошкент ва Исломобод Покистоннинг Карачи портида ўзбекистонлик тадбиркорлар учун омборлар ташкил этишга келишиб олди

ТОШКЕНТ, 7 февраль. /“Дунё” АА/. Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Покистон денгиз ишлари бўйича вазири ўринбосари Умар Зафар Шайх ва Карачи порти раиси Шаҳид Аҳмад билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги маълумотларига кўра, музокаралар давомида Покистон портлари орқали Ўзбекистон юкларини ташиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва инвесторларга имтиёзлар бериш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунлари бўйича Карачи порти ҳудудида Ўзбекистон товарлари учун махсус омборлар ташкил этиш бўйича келишувга эришилди. Бу мамлакатимиз экспортёрлари учун Жанубий Осиё бозорларига чиқишда муҳим логистика маркази бўлиб хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ томонлар "Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон" темир йўли қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини (ТИА) ишлаб чиқиш учун дала тадқиқотларини бошлаш ҳамда февраль ойида "Покистон – Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон" янги транспорт коридори бўйлаб илк пилот юк ташишларни амалга ошириш бўйича ҳам бир тўхтамга келган эдилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш