Logo

ТДТУ ректори ИТМО фаолияти билан танишиб, ҳамкорлик бўйича қатор келишувларга эришди

Апрель 09, 2026. 12:11 • 2 дақ

118
ТДТУ ректори ИТМО фаолияти билан танишиб, ҳамкорлик бўйича қатор келишувларга эришди

САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 9 апрель. /“Дунё” АА/. Тошкент давлат транспорт университети ректори Абдулазиз Ғуломов Санкт-Петербургдаги Миллий тадқиқот университети (ИТМО)га ташриф буюрди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур университет Россиядаги етакчи олий таълим муассасаларидан бири бўлиб, ахборот технологиялари, дастурлаш, робототехника, киберхавфсизлик, фотоника ва квант коммуникациялари каби йўналишларда юқори салоҳиятга эга.

ИТМО халқаро майдонда ҳам катта нуфузга эга. Ушбу олий таълим муассасаси  дастурлаш бўйича нуфузли халқаро мусобақаларда бир неча бор ғолиб бўлган, дунё рейтингларида юқори ўринларни эгаллаб келмоқда. Университетда 17 мингдан ортиқ талаба таҳсил олади, шундан 3 мингдан зиёд хорижликлар бўлиб, улар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор.

Шунингдек ўқинг

Ташриф доирасида ИТМО раҳбарияти билан турли музокаралар ташкил этилди. Унда таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш, Ўзбекистонда рақамли компетенциялар марказини ташкил этиш ҳамда транспорт соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида эришилган келишувларни амалиётга татбиқ этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш