Токиода мактаб ўқувчилари учун “Ўзбекистон – илмий ва маданий мерос юрти” мавзусида очиқ дарслар ташкил қилинди
Март 15, 2026. 11:00 • 2 дақ
• 165
ТОКИО, 15 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси, Токиодаги метрополитен туризм бошқармаси ва JICA кўнгилли профессорлари билан ҳамкорликда Сугинами туманидаги “Огикубо” бошланғич мактабида “Ўзбекистон - илмий ва маданий мерос юрти” мавзусида очиқ дарслар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Икки сессияда мактабнинг 90 нафар ўқувчиси, ўқитувчилар ва ота-оналар иштирок этишди. Улар мамлакат тарихи, маданий мерос ва сайёҳлик имкониятлари билан танишди. Шунингдек, Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз каби ЮНЕСКО мероси рўйхатига киритилган шаҳарлар ҳақида тақдимот ўтказилди.
Тадбирда Амир Темур ва Темурийлар империясининг жаҳон тарихидаги ўрни, Шарқ ва Ғарб ўртасида савдо ва дипломатиядаги аҳамияти ҳақида ҳам маълумот берилди. Ёшлар Абу Райҳон Беруний, Мирзо Улуғбек, Абу Али ибн Сино, Абу Наср Форобий, ал-Хоразмий ва Ал-Фарғоний каби олимлар илмий мероси билан ҳам танишди.
Шунингдек, иштирокчилар ўзбек халқининг миллий анъаналари ва ҳунармандчилик маҳсулотларидан чуқур таассурот олди. Тадбир сўнгида мактаб раҳбарияти билан ёзги таътилда Ўзбекистонга саёҳатлар ва онлайн дарслар ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси