Logo

ТИВ ҳомийлигида мактаб ўқувчиларига таълим жиҳозлари ва эсдалик совғалари топширилди

Декабрь 07, 2025. 13:15 • 31 сония

146
ТИВ ҳомийлигида мактаб ўқувчиларига таълим жиҳозлари ва эсдалик совғалари топширилди
ТИВ ҳомийлигида мактаб ўқувчиларига таълим жиҳозлари ва эсдалик совғалари топширилди
ТИВ ҳомийлигида мактаб ўқувчиларига таълим жиҳозлари ва эсдалик совғалари топширилди

ТОШКЕНТ, 7 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев ва масъул ходимлар пойтахтимизнинг Учтепа туманида жойлашган вазирлик ҳомийлигидаги 123, 129, 197 ва 203 мактабларга ташриф буюрди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир давомида ўқувчилар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда ёшларнинг билим олишда фаол иштирок этиши, Ватан равнақи йўлида интилиши ва масъулияти муҳимлиги таъкидланди. Шунингдек, ёшларга яратилаётган имкониятлар ва дипломатия соҳаси ҳақида ҳам маълумот берилди.

Тадбир якунида мактаб ўқувчиларига ўқув қўлланмалари ва таълим муассасаларининг эҳтиёжларини қондириш учун зарур техник воситалар топширилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Dildora Azimova

dildora@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш