Logo

UNODС координатори Юсуф Қурбонов: Самарқанд форуми наркотаҳдидларга қарши курашда идоралараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Апрель 22, 2026. 18:55 • 2 дақ

88
UNODС координатори Юсуф Қурбонов: Самарқанд форуми наркотаҳдидларга қарши курашда идоралараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

САМАРҚАНД, 22 апрель. /“Дунё” АА/. БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси (UNODС) Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси халқаро дастурлар координатори Юсуф Қурбонов “Дунё” АА мухбирига “Жамоат саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш” мавзусидаги халқаро форум ҳақида ўз фикрларини билдирди:

Самарқанд халқаро форумининг учинчи сессиясига модераторлик қилдим. Ушбу сессия расмий идораларнинг тез суръатлар билан ўсиб бораётган гиёҳванд моддалар ландшафтига қандай жавоб қайтараётганига қаратилган. Гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмаси нафақат трансмиллий тус олмоқда, балки у янада мослашувчан бўлиб, синтетик дорилар ва янги психоактив моддаларга томон ўзгариб бормоқда.

Ушбу сессияни ўтказиш учун кўплаб юқори малакали халқаро экспертларни жалб қилдик. Тадбирларда 200 нафарга яқин иштирокчи жам бўлди. Муҳокамаларнинг асосий мавзуси идоралараро ҳамкорликка қаратилди. Биз Ўзбекистоннинг турли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларини мувофиқлаштирилган ва самарали ишлаш учун бирлаштирган идоралараро мобил гуруҳлари ҳақида гаплашдик. Ушбу саъй-ҳаракатлар ҳамкорлик операцион натижаларни қанчалик яхшилашини кўрсатиб беради.

Шунингдек ўқинг

Сессия давомида, синтетик гиёҳванд моддалар ва янги психоактив моддалар контекстида, гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишда суд-тиббий экспертизасининг муҳим ролини ҳам кўрсатиб ўтилди.

Умуман олганда, сессия якуни бўйича инновацион технологиялардан фойдаланиш, идоралараро ҳамкорликни такомиллаштириш, молиявий тергов ва суд экспертизасидан самарали фойдаланиш орқали гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларинининг ҳамкорлигини мустаҳкамлаш бўйича амалий ечимлар ишлаб чиқилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш