Logo

Ўзбекистон–Покистон ўртасида инвестиция ва шаҳарсозлик йўналишида ҳамкорлик кенгайтирилади

Май 08, 2026. 09:25 • 3 дақ

258
Ўзбекистон–Покистон ўртасида инвестиция ва шаҳарсозлик йўналишида ҳамкорлик кенгайтирилади
Ўзбекистон–Покистон ўртасида инвестиция ва шаҳарсозлик йўналишида ҳамкорлик кенгайтирилади
Ўзбекистон–Покистон ўртасида инвестиция ва шаҳарсозлик йўналишида ҳамкорлик кенгайтирилади
Ўзбекистон–Покистон ўртасида инвестиция ва шаҳарсозлик йўналишида ҳамкорлик кенгайтирилади

ТОШКЕНТ, 8 май. /“Дунё” АА/. Покистоннинг “Habib Rafiq Pvt. Ltd.” (HRL Group) компанияси вакиллари ҳамда унинг хорижий ҳамкорларидан иборат делегация амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Сафар доирасида хорижий делегация аъзолари Ўзбекистондаги турли вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан турли учрашувлар ўтказди.

Музокаралар давомида “Янги Тошкент” лойиҳаси, Хива шаҳри ва бошқа ҳудудларда “ақлли шаҳар” концепцияларини жорий этиш, IT-парклар ташкил қилиш, тоғ-кон саноати, туризм, таълим ва кадрлар алмашинуви каби йўналишлардаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

“Янги Тошкент” шаҳрини барпо этиш дирекциясида бўлиб ўтган учрашувда “HRL Group” шаҳарсозлик, бош режалаштириш, муҳандислик-коммуникация тармоқларини ташкил этиш ҳамда горизонтал инфратузилмани ривожлантириш соҳаларида ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди.

Ташриф давомида “IT Park Uzbekistan” ва “HRL Group” ўртасида англашув меморандуми имзоланди. Томонлар IT инфратузилмаси, технологик парклар, data center’лар ва рақамли хизматлар соҳасида амалий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувга эришди.

Делегациянинг Хоразм вилоятига ташрифи ҳам амалий аҳамият касб этди. Томонлар Хива шаҳрини кенгайтириш, замонавий турар жой мажмуалари ва инфратузилма объектларини қуриш, фармацевтика соҳасида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек ўқинг

Музокаралар жараёнида Хоразм вилояти ҳокимлиги ва “HRL Group” компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида бўлиб ўтган музокаралар аввалида хорижий томонга кончилик, қишлоқ хўжалиги, саноат зоналари, IT-парклар, темир йўл инфратузилмаси, аэропорт бошқаруви ва чиқиндиларни қайта ишлаш соҳаларидаги имкониятлар ҳақида маълумот берилди. “HRL Group” вакиллари ҳудудда “data center”лар, “ақлли шаҳар” инфратузилмаси, таълим ва соғлиқни сақлаш йўналишларида ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирди.

Самарқанд вилоятида бўлиб ўтган учрашувларда “Янги Ширин” шаҳри лойиҳаси, туризм инфратузилмаси, меҳмонхона қурилиши, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик соҳаларидаги ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилди.

“HRL Group” раҳбарияти Исломобод шаҳридаги “Capital Smart City” ҳудудида Имом Бухорий марказининг Покистондаги филиалини ташкил этиш таклифини илгари сурди. Томонлар Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий мажмуаси ҳудудида меҳмонхона лойиҳасини амалга ошириш истиқболларини ҳам муҳокама қилди.

Учрашув ва музокараларда таъкидланганидек, мазкур ташриф Ўзбекистон ва Покистон ўртасида шаҳарсозлик, инвестиция, рақамли технологиялар, тоғ-кон, туризм, урбанизация ва инфратузилма соҳаларидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиши, икки мамлакат бизнес доиралари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш