Жазоир ТИВда Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг янги йўналишлари муҳокама қилинди
Май 07, 2026. 12:55 • 59 сония
• 105ЖАЗОИР, 7 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Мансурбек Қиличев Жазоир Ташқи ишлар вазирлиги Давлат протоколи бошқармаси раҳбари Мухтор Амин Халиф ҳамда Осиё ва Океания мамлакатлари бўйича бошқармаси раҳбари Абдумалик Буҳедду билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашувлар давомида Ўзбекистон ва Жазоир ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Олий даражадаги делегациялар алмашинувини мунтазам йўлга қўйиш, шунингдек, икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги учинчи босқичини ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Томонларнинг шартномавий-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, сармоявий ҳамкорликни фаоллаштириш, ишбилармонлар кенгашини тузиш, шунингдек, ҳамкорликка оид битим ва меморандумларни имзолашдан бирдек манфаатдор экани таъкидланди.
Учрашув якунида Ўзбекистоннинг Жазоирга тайинланган янги элчисига барча зарур амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда томонлар ўртасидаги яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси

