Logo

Ўзбекистон ва Туркманистон кимё саноатида ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Апрель 01, 2026. 09:33 • 2 дақ

165
Ўзбекистон ва Туркманистон кимё саноатида ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

АШХОБОД, 1 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчиси Равшанбек Алимовнинг 30 март куни Ашхобод шаҳрида «Туркменхимия» давлат концерни раиси Ресул Мирадов билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасида кимё саноати соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Томонлар мавжуд имконият ва салоҳиятдан самарали фойдаланган ҳолда саноат кооперацияси лойиҳаларини амалга ошириш истиқболларини белгилаб олдилар. Хусусан, Ўзбекистон ва Туркманистоннинг кимё саноатидаги ресурслари ва ишлаб чиқариш қувватларини бирлаштириш орқали янги инвестициявий лойиҳаларни йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, икки мамлакат ҳудудида талаб юқори бўлган кимё маҳсулотларини ўзаро етказиб бериш соҳасида ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Учрашув якунида томонлар мулоқотни тизимли давом эттириш ва олий даражада эришилган икки томонлама келишувларнинг изчил ва самарали амалга ошириш учун барча имкониятларни сафарбар қилишга келишиб олдилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш